Худога хаммасин айтиб бераман.
Худога хаммасин айтиб бераман,
Дунёга яшашда куймасангиз гар.
Шу сизга буюрсин кайтиб бераман,
Аммо аримаган кунглимдан кадар,
Худога хаммасин айтиб бераман.
Фитратда тугилдим, вале тарбия,
Мудхиш бир холатга солдику соя,
Соф таълим нелигин билмадим дея,
Худога хаммасин айтиб бераман.
Ёшликда гам нима билмай юргандим,
Богчани энг олий даргох билгандим,
Калима урнига кушик ургандим,
Худога хаммасин айтиб бераман.
Кувлаб йул тушганда мактабим томон,
Жамий илмларга изладим имкон,
Аммо нималигин билмадим иймон,
Худога хаммасин айтиб бераман.
Сунг олий билим юрт узига чорлар,
Мухаббат аталмиш гузал бахорлар,
Устозларим диндан этган безорлар,
Худога хаммасин айтиб бе