Фильтр
Анасдан (радияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Кимки уйидан
чиқаётганида, «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи вала ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» (яъни: «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват
ҳам йўқдир»), деса, «Ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва ҳимоя этилдинг», дейилади ва шайтон ундан узоқ бўлади», дедилар.

📚 Абу Довуд, Термизий, Насаий ва бошқалар
ривояти.
Умму Саламадан (радияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Агар уйларидан чиқсалар: «Бисмиллаҳи таваккалту ъалаллоҳи. Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла
ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав южҳала ъалайя» (яъни, «Аллоҳ номи билан, Аллоҳга таваккал қилдим. Эй Раббим, адашиш ва адаштиришдан, тойилиш ва тойилтиришдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик
қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман»), деб айтардилар.

📚Абу Довуд, Термизий ва бошқалар саҳиҳ иснод билан ривоят қилинди.
Абу Имора Барро ибн Озибдан (радияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) «Эй
фалончи, агар тўшагингга ётсанг, қуйидаги дуони ўқигин: «Аллоҳумма асламту нафсий илайка ва важжаҳту важҳий илайка ва фаввазту амрий илайка ва алжаъту заҳрий илайка 
рағбатан ва раҳбатан илайка ла малжаа вала манжаа минка илла илайка аманту
бикитабикаллазий анзалта вабинабиййикаллазий арсалта» (яъни: «Аллоҳим, ўзимни Сенга
топширдим. Юзимни Сен томонга қаратдим. Ишимни Сенга ҳавола қилдим. Орқамни Сен
томонга рағбат ҳамда қўрққан ҳолда суядим. Суянчиқ ва бошпана фақат Сендадир. Туширган китобларингга ҳамда юборган
пайғамбарларингга имон келтирдим»). Агар сен мана шуларни айтиб, ўша кеч
Беморлик каффорати ва Аллоҳ таолонинг «Кимнинг қилмиши ёмон бўлса, жазо тортгусидир!» деган каломи шарифи хусусида


Ҳазрат Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг завжалари Оиша онамиз разияллоҳу анҳо бундай деган эканлар: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳаттоки баданининг бирор ерига кирган тикон ҳам, унинг гуноҳига каффорат бўлгусидир!».

Ал Бухорий
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ «БАҚАРА» СУРАСИ Аллоҳ таоло Одамга барча исмларни ўргатгандур! Анас разияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Жаноб Расулуллоҳ бундай дедилар: «Мўминлар Қиёмат куни тўпланишиб «Агар роббимиздан шафоат тиласак, (у бизни бу турган еримиздан ўзга яхшироқ жойга кўчирмасмикан?)» дея Одам алайҳиссаломнинг қошларига боришгай-да, у кишига: «Сиз одамларнинг отасисиз, Аллоҳ таоло сизни ўз қўли билан яратган, сизга малоикаларини сажда қилдирган ва сизга ҳар бир нарсанинг исмини ўргатгандур, роббингиздан бизга шафоат сўрангиз, токи у бизни бу турган еримиздан ўзга яхшироқ жойга кўчирсин!» — дейишгай. Одам алайҳиссалом: «Менинг сизларга фойдам тегмагай» деб қилган гуноҳларини эслагай
Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: «Пайғамбар алайҳиссалом энг саховатли одам эрдилар. Рамазон ойида эрса, янада саховатлари ортар эрди, чунки Жаброил алайҳиссалом Рамазон ойининг ҳар кечасида ул зот бирлан учрашиб, Қуръонни имтиҳон қилур эрдилар. Жаноб Расулуллоҳ Ҳазрат Жаброил бирлан учрашган кунлари ёмғир келтирувчи шамолдан ҳам саховатлироқ бўлиб кетур эрдилпо.
Ал Бухорий
Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: «Дарҳақиқат, «Бани Исроил», «Каҳф», «Марям», «Тоҳо» ва «Анбиё» суралари дастлаб нозил бўлган суралар бўлиб, уларни Қуръондан ўрганиб олганимга анча бўлган».

Ао Бухорий
Показать ещё