Бир йигит қизларнинг бирига: "Танишишимиз учун телефон рақамингизни берсангиз?" деди. Қиз: "189-29-02", деди. Йигит: "Ажралиб турадиган рақам экан", деди. Қиз: "Бу Қуръони каримнинг қуйидаги 2- сура, 29-бет, 189-оятидир", деди.
"Уйларингизга орқа томондан киришингиз яхшилик эмас, балки Аллоҳдан қўрққан киши яхшилик қилгувчидир. Уйларга эшиклардан кирингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингиз! Шояд нажот топсангиз" (Бақара сураси, 189 оят).
Аллоҳдан барчангиз учун сатру-иффат ва сабот сўраймиз.