Бир куни
«Бахтни
қўлдан бой бермаслик»
мавзусида семинар
бўлиб ўтибди. Семинар
олиб борувчи аёл
сўрабди: - Қайси
бирингиз эрингизни
севасиз? Ҳамма қўлини
кўтарибди. Кейин опа
яна сўрабди: - Охирги
марта қачон эрингизга
уни севишингизни
айтгансиз? Кимдир
«бугун», кимдир «кеча»,
бошқаси эса
«эслолмайман», дебди.
Кейин семинарни олиб
борувчи опа ҳаммадан
ўз эрларига «Азизим,
мен сизни севаман», деб
СМС жўнатишини
сўрабди. - Энди ҳамма
аёллар телефонларини
алмаштириб, келган
СМСларни ўқиб кўрсин,
— дебди. Аёллар
келган жавоб
хабарларни ўқий
бошлашибди: «Онаси,
касал- пасалмасмисан?»
«Нима, яна машинани
уриб олдингми?»
«Тушунмадим, нима
демоқчисан?» «Яна
нима иш