Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган
2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов хабар қилди.
Унга кўра, тадбирда Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев қуйидагиларни маълум қилган:
"2021 йил 6 ойида 2017 йилнинг 6 ойига нисбатан қарийб икки баравар кўп (8592/15321) жиноятлар аниқланган. Хусусан, жорий йил 6 ойи якунига кўра, республиканинг 9251 та маҳалладан 4559 тасида (49,3 %) бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмади. Ўз навбатида, жами қайд этилган 45 630 та жиноятнинг 15 881 таси ёки 34,8 фоизи аввалги йилла