Бир сахрои аёлнинг,
Ўғилчаси шўх экан.
Ундан зарар кўрмаган,
Бирон куни йўқ экан.
Қозондаги таомин,
Тепиб қочиб кетаркан.
Мешидаги сувини,
Сепиб қочиб кетаркан.
Қарғар экан боласин,
Қилолмасдан эпини.
Қирқиб қочганида кир,
Ёядиган ипини.
"Хой, ипимни қирқмагин,
Қалбинга илм тўлгур.
Хой, мешимни тешмагил,
Каъбага имом бўлгур!
Сичқон думин кесмагин,
Беозор бўл, тўғри юр.
Ғариб йўлин тўсмагил,
Каъбага имом бўлгур.
Демас экан: "Жувонмарг",
"Хароми", "Мараз", "Ўлгур".
Битта экан қарғиши,
"Каъбага имом бўлгур!"
Ният кетди, вақт ўтди,
Мисли ел ё шабада.
Шу онанинг, шу ўғли,
Имом бўлди Каъбага.
Не-не шоху султонлар,
Орқасидан туриб ғоз.
Унга иқтидо қилиб,
Ўқир эдилар намоз.
Дуо-ла шум болада