Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ ҳаётнинг ўткинчилиги ҳақида шундай дейдилар:
ما من يوم ينشق فجره، إلا وينادي: يا ابن آدم أنا خلق جديد، وعلى عملك شهيد، فتزود مني فإني إذا مضيت لا أعود إلى يوم القيامة".
«Гўё ҳар кун тонг ёришганда шундай дер экан: “Эй одам боласи, мен янги кунман. Амалларинга гувоҳман. Мендан фойдаланиб қол. Чунки мен ўтиб кетсам, қиёмат кунигача қайтиб келмайман» («Мавсуатул ахлоқ ваз-зуҳд ва-рақоиқ», 2/321).
Бу сўз инсонни чуқур ўйлантиради. Ҳар тонг — банда учун Аллоҳ томонидан берилган янги имконият. Янги саҳифа. Аммо бу саҳифа фақат бугунга тегишли. У ўтиб кетса, ортга қайтмайди. Инсон ундан фойдаланса — фойда ўзига, вақтни зое қилса — зарари ҳам ўзига.
Шу боис инсон ўлимни кўп эслаб туриши лозим. Ўлимни эслаш қалбни ҳушёр қилади, дунёнинг алдовини очади, фитналардан сақланишга ёрдам беради. Ўлимни унутган киши дунёга алданади, фурсатини қўлдан бой беради.
«Аёлларга оид 100 ҳадис» — шарҳи.
✍🏻 Абдуллоҳ Усмон


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев