Уламолар шундай дейишган:
ولا يجب للعاقل أن يغتم لأن الغم لا ينفع وكثرته تزري بالعقل ولا أن يحزن لأن الحزن لا يرد المرزئة ودوامه ينقص العقل.
«Ақлли киши ортиқча ғам емасин. Чунки ғам фойда бермайди ва ҳаддан ошса ақлни заифлаштиради. Қайғуга ҳам берилмасин. Зеро қайғу мусибатни ортга қайтармайди ва у узлуксиз давом этса, ақлнинг ўткирлигини пасайтиради» («Ровдатул уқала», 20-бет).
Бу гап тажрибада тасдиқланган. Доимий маҳзун юрадиган одамнинг ақли заифлашади, фикри тарқоқ бўлади. Бундай кишиларга назар солинг. Уларнинг сочлари эрта оқаради, юзлари ранги ўзгаради, ажин босади, ҳатто гавдаси ҳам чарчоқдан букчайиб қолади. Чунки ортиқча ғам қалбни эзади, танани чарчатади, ақлни эса сусайтиради.
✍🏻Абдуллоҳ Усмон
«Аёлларга оид 100 ҳадис» — шарҳи.
🌐 @oxirathovlisi


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев