Амин
Бир умр омади кулмай юрса ҳам....Нонга зор амаллаб кунин кўрса хам.....Ҳаттоки майибу мажрух бўлса хам....
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон .
Кўнгилнинг турида меҳру оқибат..... Оқибат бор жойда бордир барокат.... Топгани бўлади бахту - саодат.....
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон _
Чучитмас тунлари чақмок қалдироқ.....Дил уйи ёруғдир ёнмаса чироқ.....Қасрмас балки у кулбадир бироқ.... Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон
Қизларига мерос ор - номус иффат.....Ўғиллар ўсишар алпомиш келбат.....Йўқ бунда бекорчи туҳмату ғийбат......
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон .
Аввало эркакнинг сўзи ўлмасин.....Кераксиз буюмдек хор - зор бўлмасин......Эркаксиз қолишдан Худо сақласин.....
Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон .
Эркак бор ховлининг салобати бор.... Ва бунда асралгай ғурур номус ор.....Ҳар ўткинчи бунга йўллаши душвор.... Эркак бор хонадон тош ўтмас қўрғон..
Муаллифдан оллох рози бўлсин!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1