СИЗ, ЭМАССИЗ, МЕНИНГ БАҲОРИМ!...
Сиз эмасми, ўздан.. мени қизғониб,
Рашкнинг оловида, лов этиб ёнган.
Бир ширин сўз учун, гаҳо тўлғониб,
Дунёлардан кечиб, ўзидан тонган?!
Сиз эмасми, айтинг, ўшал баҳорим,
Ғунчадек дилимга таратиб ифор?!
Бетизгин хаёлда отиб наҳорим,
Озорли армондан, тўкардим ғубор?!
Сиз эмасми, мени, чиндан ҳам севган.
Бугун юз тутдингиз, ишққа ғамхона?!
Қалбим муҳаббатга тўлиб келганда,
Мен, сизни, севгандим аста пинҳона?!
Сиз эмасми, ошиқ, ўзимга шайдо,
Меҳрингиз ҳис қилиб солдим юракка!
Ўзга ёр қаршида, бўлиб сиз пайдо,
Нидолар симиллаб чиқди, фалакка?!
Сиз эмасми, ўша вужудим чертган,
Паришон кўнглимнинг дарчаларини,
Мен эса изиллаб, теролмай ҳалак,
Вайрона дилимнинг парчаларини?!
Сиз эмассиз, ишон ўзгардим, деманг,
Кўз тикиб бўлганман, қонли ҳазонга?!
Безабон ҳисларим, энди панд берманг,
Умрим, кузагида келган баҳорга!!
БЕҲРУЗ ТЎРАЕВ


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев