-------
Ҳорис ибн Муслим Тамимий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шундай дедилар:
«Бомдод намозини ўқиб бўлганингдан кейин ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта
«Аллоҳумма, ажирний минан-наар» (Аллоҳим, мени дўзахдан сақлагин), дегин.
Агар ўша куни вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди. Шомни ўқиб бўлганингда кейин ҳам ҳеч нарса гапирмай туриб етти марта «Аллоҳумма, ажирний минан-наар», дегин.
Агар ўша кеча вафот этсанг, Аллоҳ сенга дўзахдан паноҳ топишини битиб қўяди», дедилар».
□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_270
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_271
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_268
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«..Кимки уларнинг (мусулмонларнинг) камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади»
Абу Довуд ривояти
(Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_269
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_266
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Бир банданинг ичида иймон билан ҳасад жамъ бўлмайди»
Имом Насаий ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_267
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«(Ғийбатни) эшитувчи ҳам ғийбатчининг биридир»
Имом Табароний ривояти
□●□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_264
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳасаддан четланинглар. Чунки олов ўтин ёки ўт-хашакларни еганидек, ҳасад ҳам яхши амалларни **** битиради»
Абу Довуд ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_265
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсан биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан»
Имом Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_262
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биродарингга мусибат етганда хурсанд бўлма! Борди-ю, хурсанд бўлсанг, Аллоҳ унга раҳм қилиб мусибатдан халос этади, ўзингни эса мусибатга солиб қўяди»
Имом Термизий ривояти
(Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳудан )
#Ҳадис_263
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Одамларнинг қўлидаги нарсаларга кўз тикма. Таъмадан эҳтиёт бўл, чунки у фақирлик келтиради...»
Ҳоким ва Байҳақий ривояти
(Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_260
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.Ӯз бахиллигига бўйсуниш
2.Ҳавойи нафсга эргашиш
3.Кишининг ўзидан ғурурланиши»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
#Ҳадис_261
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кўп кулманглар! Чунки, кўп кулиш қалбни ўлдиради»
Ибн Можа ва Аҳмад ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□●□
#Ҳадис_259
Расулуллоҳ ﷺ бир кишининг бошқа бировни мақтаб, маддоҳлик қилаётганини эшитиб қолдилар ва: «Ўша одамни ҳалок қилдиларинг ёки белини уздиларинг», дедилар»
Бухорий ва Муслим ривояти
#Ҳадис_260
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«.. Уч нарса ҳалок қилувчидир:
1.Ӯз бахиллигига бўйсуниш
2.Ҳавойи нафсга эргашиш
3.Кишининг ўзидан ғурурланиши»
Табароний ва Байҳақий ривояти
(Ибн Умар розияллоҳу анҳудан)
□●□●□●□●□●□●□
#Қуръондан:Нисо сураси, 43 - оят
Аллох Таоло айтади
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَقْرَبُوا الصَّلَاةَ وَأَنتُمْ سُكَارَى حَتَّى تَعْلَمُوا مَا تَقُولُونَ وَلَا جُنُبًا إِلَّا عَابِرِي سَبِيلٍ حَتَّى تَغْتَسِلُوا وَإِن كُنتُم مَّرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِّنكُم مِّنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا فَامْسَحُوا بِوُجُوهِكُمْ وَأَيْدِيكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَفُوًّا غَفُورًا
43. Эй иймон келтирганлар! Маст ҳолингизда, то айтаётган гапингизни биладиган бўлмагунингизча, намозга яқинлашманг ва жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча. Магар йўлдан ўтувчи бўлса, майли. Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз, ёки сиздан бирингиз ҳожатдан келса, ёхуд аёлларга яқинлашган бўлсангиз-у, сув топа олмасангиз, покиза тупроқ ила таяммум қилинг. Бас, юзларингизга ва қўлларингизга масҳ тортинг. Албатта, Аллоҳ ўта афв қилувчидир, ўта мағфират қилувчидир.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев