#Асар_13
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:
"Ҳамдун ибн Ахмадга:
Нима учун Салaфи солихинларнинг сўзлари нима учун бизнинг сўзларимиздан манфаатли? дейилди.
У Шундай жавоб берди:
Чунки улар Ислом азизлиги, нафслар нажот топиши ва Ар Роҳмонинг розилиги учун гапирганлар.
Биз эса нафслар азизлиги, дунё талаби ва халқни рози қилиш учун гапирамиз"
("Сифатус софва" 4/122.)
🌺🌻🌺🌻🌺🌻
Ийсо ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Меъбад ал-Жуҳанийнинг олдига уни кўргани кирдим. Унга қизил нарса тошган экан. «Бирор нарса осиб олмайсанми?» дедим. «Ундан кўра ўлган яхшироқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, ким бир нарса осиб олса, ўшанга суянур, деганлар», деди у».
(Имом Термизий ривоят қилган).
Шарҳ:
Яъни, тумор осган одам мана шу осган туморим менга шифо беради ѐки бало-офатлардан сақлайди, деган эътиқодга бориб қолади. Шунинг учун шариат рухсат берган чегарадан чиқмаслик лозим. Аллоҳ таолога таваккул қилиб, шариатимиз амр қилган тиб ва дам солишни қўллаш керак.
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 18
🌻🌺🌻🌺🌻🌺
#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У кишидан, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироатлари қандоқ бўлган, деб сўралганда, чўзиб ўқиш бўлган, деди ва Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм, деб «Бисмиллаҳ»ни чўзиб, «ар-Роҳман»ни чўзиб, «ар-Роҳийм»ни чўзиб қироат қилди».
Имом Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Шарҳ: Албатта, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом орқали нозил қилган. У зот Қуръони Каримни қандоқ қабул қилиб олган бўлсалар, худди шундоқ қилиб саҳобаларга ўргатганлар. Саҳобаи киромлар эса худди ушбу ривоятда Анас розияллоҳу анҳу ўргатаётганларидек тобеъинларга ўргатганлар. Ана шу тарзда Қуръони Карим ва унинг қироати авлоддан авлодга омонат ила ўтиб келмоқда. Демак, Қуръони Карим тиловати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиловатларига ўхшаши керак. Бунинг учун эса, силсиласи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борадиган устоздан ҳар бир ҳарфни, ҳар бир сўзни, ҳар бир оятни ўрганиш лозим бўлади.
Устозлар ушбу ривоятда васф қилинаётгандек, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга ўхшаб аниқ қилиб ўргатмоқлари керак.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганларини эшитганман:
“Қиёмат куни ҳисоб-китоб қилинувчи инсонларнинг аввалгиси шаҳид бўлган инсондир. Уни келтирилади ва Аллоҳ унга неъматларини танитади. У уларни тан олади.
Аллоҳ унга: “Неъматларга эга бўлиб нима амал қилдинг?” деб сўрайди.
У: “Сенинг йўлингда курашдим, ҳатто шаҳид бўлдим”, дейди.
Аллоҳ айтади: “Ёлғон айтдинг. Сен “бу одам ўта журъатли” дейишлари учун курашга кирдинг ва бу гап айтилди”, дейди. Сўнгра буюрилади ва уни юзи билан судраб олиб бориб жаҳаннамга ташланади.
Кейин илм ўрганиб ўргатган, Қуръон ўқиган одам келтирилади. Аллоҳ унга неъматларини танитади, у уларни тан олади.
Аллоҳ унга: “Неъматларга эга бўлиб, нима амал қилдинг?” деб сўрайди.
У: “Сен учун илм ўрганиб, ўргатдим, Сен учун Қуръон ўқидим”, дейди.
Аллоҳ айтади: “Ёлғон айтдинг. Сен “бу одам олим” дейишлари учун илм билан шуғилландинг, “бу одам қори” дейишлари учун Қуръон ўқидинг ва бу гап айтилди”, дейди. Сўнгра буюрилади ва уни юзи билан судраб олиб бориб жаҳаннамга ташланади.
Кейин Аллоҳ унга кенгчилик бериб, турли моллар берган киши келтирилади. Аллоҳ унга неъматларини танитади, у уларни тан олади.
Аллоҳ унга: “Неъматларга эга бўлиб, нима амал қилдинг?” деб сўрайди.
У: “Сенинг йўлингда Сен рози бўладиган нима иш бўлмасин, қолдирмай садақа қилдим”, дейди.
Аллоҳ айтади: “Ёлғон айтдинг. Сен “бу одам жуда сахий” дейишлари учун садақа қилдинг ва бу гап айтилди”, дейди. Сўнгра буюрилади ва уни юзи билан судраб олиб бориб жаҳаннамга ташланади”.
(Имом Муслим ривояти)
Муовия розияллоҳу анҳуга ушбу ҳадис айтилганда қаттиқ йиғлаган эканлар, ҳатто ҳушларидан кетиб қолган эканлар. Ўзларига келгач: “Аллоҳ ва Расули рост айтадилар”, деган эканлар.
🌻🌺🌻🌺🌻🌺


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев