Предыдущая публикация
🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

14 дек
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

🪻🌷🪻🌷🪻

#ДУО
Жубайр ибн Нафирдан келади: “Байрам кунлари Аллоҳниг Росули саллаллоҳу алайҳи ва саламниг Асҳоблари учрашиб қолишса
تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكُم
(Тақоббаля ллаҳу минна ва минкум
маъноси: Аллоҳ Биздан ва Сиздан (ибодатларимизи) қабул қилсин) дейишар эди" дедилар.
ат Табарони 22/52 келтирганлар
Хофиз Ибн Хожар ва имом ас Суютий роҳимаҳуллоҳлар исноди Ҳасан дейишган
“Фатҳул Борий” 2/517.
Хайит байрамингиз муборак бўлсин
🌷🪻🌷🪻🌷🪻
#Ҳадис_998
Дам_солиш.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «У киши ўзига, тобим йўқ, деган Собитга: «Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дам солишлари ила дам солиб қўяйми?» деди. «Ҳа», деди у. «Аллоҳумма Роббаннаси, музҳибал баъси. Ишфи. Анташ шафии. Ла шофия иллаа анта. Шифаан ла юғодиру сақман», деди».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Шарҳ:
Мазкур дам солиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг машҳур дам солишларидир. Унинг маъноси қуйидагича: «Эй Аллоҳим! Одамларнинг Роббиси! Шиддатни кетказгувчиси! Шифо бер. Ўзингдан ўзга шифо берувчи йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!»
Манба: Ҳадис ва Ҳаёт 18
🪻🌷🪻🌷🪻🌷
#Ҳадис_999
ИСИТМА ВА КЎЗ ТЕККАНГА СУВ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кўз тегиши ҳақдир», дедилар».
(Тўртовлари ривоят қилишган).
Муслим ва Термизий қуйидагиларни зиёда қилишган: «Агар бирор нарса қадардан ўтадиган бўлса, албатта, кўз тегиши ўтар эди. Қачонки сиздан ғуслга ѐрдам сўралса, ғуслга ѐрдам беринг», дедилар».
Ғуслнинг баёни
(Аҳмад, Насаий ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилган ҳадисда қуйидагича баён қилинади)
«Кўзи теккан киши юзини ва икки қўлини чиғаноғи билан ювади. Кейин киндигидан жисмининг пастигача ювади. Сувни қадаҳга қуйиб туриб, кўз текканнинг бошидан ва елкасидан қуйилади. Сўнгра қадаҳни тўнтарилиб қўйилади. Аллоҳнинг изни ила тузалиб кетади».
Хадис ва Хаёт 18
🌸💐🌸💐🌸💐
#Ҳадис_1000
ШАВВОЛДАН ОЛТИ КУН РЎЗА ТУТИШ
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Рамазон рўзасини тутиб, кетидан Шавволдан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».
(Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган).
-- Шарҳ:
Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга.
Аввало, доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади.
Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин овқат истеъмолини аста секин кўпайдиришни тавсия киладилар.
Хадис ва Хаёт 9
Алҳамдулиллаҳ бугун мана 1000 чи хадисга йетиб келибмиз биз билан бирга кузатиб ва хадисларни бошкаларга хам улашиб келаётган инсонлардан
Аллоҳ рози бўлсин
🌸💐🌸💐🌸💐
КАДР КЕЧАСИДАГИ ДУО.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтдилар: «Эй Расулуллоҳ, агар Қадр кечаси қайси кеча эканини билсам (яъни, қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам), унда нима деб дуо қилай?» дедим. У зот: «Аллоҳумма иннака Афуввун туҳиббул афва фаъфу ъанний» деб айт!» дедилар».
(Имом Аҳмад, Термизий, Ибн Можа, Насоий, Ҳоким, Байҳақий ривоят қилишган).
Дуонинг маъноси: «Ё Аллоҳ, албатта, Сен Афуввсан (гуноҳларни кечирувчи, афв қилувчисан), кечиришни яхши кўрасан, мени афв қилгин, кечиргин».
🌸💐🌸💐🌸💐
#Ҳадис_995
عَنْ عُبَادَةَ بْنِ الصَّامِتِ قَالَ خَرَجَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لِيُخْبِرَنَا بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ فَتَلَاحَى رَجُلَانِ مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَقَالَ خَرَجْتُ لِأُخْبِرَكُمْ بِلَيْلَةِ الْقَدْرِ فَتَلَاحَى فُلَانٌ وَفُلَانٌ فَرُفِعَتْ وَعَسَى أَنْ يَكُونَ خَيْرًا لَكُمْ فَالْتَمِسُوهَا فِي التَّاسِعَةِ وَالسَّابِعَةِ وَالْخَامِسَةِ
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси ҳақида хабар беришга чиқдилар. Шунда мусулмонлардан икки киши ўзаро жанжаллашиб қолди. Росулуллоҳ: “Сизларга Қадр кечаси ҳақида хабар беришга чиққан эдим, фалончи ва фалончи жанжаллашиб қолди, (улар билан чалғиб, Қадр кечаси қайси кечадалигини) унутдим. Эҳтимол бу сизларга яхшидир. Уни (охирги ўн кунликнинг) тўққизинчи, еттинчи ва бешинчи кечаларидан қидиринглар”, дедилар”.
(Бухорий ривоят қилган).
🌸💐🌸💐🌸💐
#Ҳадис_996
НАБИЙ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИ ДУОЛАРИ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ушбу дуони худди Қуръондан бир сурани таълим бергандек таълим берар эдилар: «Аллоҳим!
Мен Сендан жаҳаннам азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан қабр азобидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан Масийҳи Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўрайман.
Мен Сендан ҳаѐт ва мамот фитнасидан паноҳ сўрайман».
(Сунан эгалари ривоят килган)
-- Шарҳ:
Демак, мўмин-мусулмонлар жаҳаннамдан, қабр азобидан, Дажжол ва ҳаѐтмамот фитналаридан паноҳ беришини сўраб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ѐлворишлари, дуо қилишлари лозим экан.
Уламоларимиз ҳадиси шарифда қабр азоби билан Масийҳи Дажжолнинг фитнаси кетмакет зикр қилиниши бежиз эмас, бошқа ривоятларда Дажжолнинг фитнаси қабрда ҳам бўлиши ҳақида хабар келган, дейдилар.
Ҳаѐтнинг фитнасидан мурод, инсон ҳаѐтида бўладиган маъсият ва мусибат фитналарига ўхшаш фитналардир.
Мамотнинг фитнасидан мурод эса, Мункар Накийрнинг саволи ва қабр азобидир.
Хадис ва Хаёт 35
🌸💐🌸💐🌸💐

🪻🌷🪻🌷🪻 - 959894443517
🪻🌷🪻🌷🪻 - 959894443517
0 комментариев
9 раз поделились
27 классов

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

ЛентаТемы 35 494Фото 32 006Видео 1 578Участники 51 499
  • Подарки
Левая колонка
Всё 35 494
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться