Предыдущая публикация
🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

14 дек
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

🌿🌿🌿🌿

#Ҳадис_187
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар бир мусулмоннинг қони моли ва обрў-номуси бошқа мусулмонга ҳаромдир».
(Имом Муслим ривояти).
🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_188
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ким бир қарич ерга зулм (билан эгалик) қилса, (қиёмат куни) ўша бир қарич ерга (тагидаги) етти қават унинг бўйнига осиб қўйилади»
(Муттафақун алайҳ)
🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_189
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам
«Кўп лаънат айтувчилар қиёмат куни шафоатчи ҳам, гувоҳ ҳам бўлмайдилар» дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
🌿🌿🌿🌿
#Ҳадис_190
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Кимнинг зиммасида биродарининг орномусига нисбатан қилган зулм ё (моли ё жонига қилган зулм каби бошқа) бирон нарса бўлса, шу бугун, динор ва дирҳам (пул) бўлмайдиган кун келишидан олдин ундан қутулиб олсин. (У кунда) агар унинг солиҳ амали бўлса, зулми миқдорича ундан олинади, агар савоблари бўлмаса, биродарининг гуноҳларидан олиниб унга юкланади», дедилар.
(Имом Бухорий ривояти)
Ассалому алайкум раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Мени таниган ва танимаган инсонлардан яҳши-ёмон чин-ёлғон, ҳазил-рост сўзлар билан ҳафа қилган бўлсам оммани олдида ҳаммадан узр сўрайман.
Аллоҳ рози бўлсин ҳаммалардан.
(C. Админ Абдураҳмон).
🌿🌿🌿🌿
​#Ҳадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Иза зулзилат»ни қироат қилса, унинг учун Қуръоннинг ярмига тенг келади. Ким «Қул йаа айюҳал кафирун»ни қироат қилса, унинг учун Қуръоннинг чорагига тенг келади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни қироат қилса, унинг учун Қуръоннинг учдан бирига тенг келади», - дедилар».
Имом Термизий ривояти.
Шарҳ: Қуръони Каримнинг асосий мақсадларидан бири бу дунё ва қайта тирилиш масалаларини баён қилишдир. «Залзала» сурасида айнан қайта тирилиш масалалари баён қилинган. Қуръони Карим тавҳид, нубувват, маош ҳукмлари ва охират ҳукмларини ўз ичига олган. «Кафирун» сурасида эса, айнан тавҳид масалалари баён қилинади. Қуръони Каримнинг мавзулари ахборотни, аҳкомлар ва тавҳидни ўз ичига олади. «Ихлос» сураси эса, айнан тавҳиднинг хулосасини ўз ичига олган.
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.

🌿🌿🌿🌿 - 959890587389
🌿🌿🌿🌿 - 959890587389
0 комментариев
11 раз поделились
32 класса

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

🌙 ЖАННАТГА ОШИҚЛАР🌠

ЛентаТемы 35 494Фото 32 006Видео 1 578Участники 51 499
  • Подарки
Левая колонка
Всё 35 494
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться