Роналду: «Баъзи одамлар пенальтидан адашишимни милтиқ билан кутиб туришади»
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Одамлар мени робот деб ўйлашадими? Йўқ. Аммо мени ҳеч қачон муаммоси бўлмайдиган, хавотирга тушмайдиган ва хафа бўлмайдиган одам деб ўйлашади.
Одамлар мени муваффақият, пул ва муаммоларнинг йўқлиги билан фикран боғлашади. Агар Криштиануда миллионлар бўлса, у тушкунликка тушиши мумкинмас деб ўйлашади.
Буни тушунаман. Бундан ташқари, шундай одамлар борки, улар пенальтидан адашишимни ёки ҳал қилувчи ўйинда гол уролмаслигимни қўлида милтиқ билан кутиб туришади. Аммо бу ҳаётнинг бир қисми, унга тайёр бўлишим керак. Кўп йиллардан бери