Жўшқин уммон мисоли дарё,
Жўш уради кўнглимда мени,
Ҳижрон топмас ўзанин гўё
Соғинганман ростан ҳам сени,
Билсанг кезар қалбимда кема,
Майли буткул ғамимни ема,
Фақат мени унутган дема,
Соғинганман ростан ҳам сени,
Сен бахорда очилган ғунчам,
Сен севгилим ўзинг юлдузчам,
Яшолмайман мен сенсиз ҳечам,
Соғинганман ростан ҳам сени,
Гумбирлайди, гоҳида фалак!!
Тин олсайди, ҳастаҳол юрак!!
Тушун жоним менга сен керак!!
Соғинганман ростан ҳам сени,
Ҳотиралар мендан тоняпти,
Ичим қизиб ёмон ёняпти,
Ишон бугун кўргим келяпти,
Соғинганман ростан ҳам сени!!
Соғинганман ростан ҳам сени!!