Ўзбекистон кубоги 1/16 финали босқичида жамоамиз “Андижон” меҳмони бўлди. Ўйиннинг асосий қисми 1:1 натижаси билан якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад жамоамиз тарафда бўлди ва 5:3 ҳисобида ғалабага эришдик. Оғир ўтган беллашувда барча футболчилар қаттиқ тер тўкишди ва ғалабага ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишди. Ўйин давомида дарвозани ишонч билан мустаҳкам қўриқлаган Ўткир Юсупов пенальтилар сериясидп ўз ўрнини Абдумавлонга бўшатиб берди. Абдужалилов эса йўллаган зарбаларнинг бирини қайтарди. Айнан мазкур ҳолат серияда “Нефтчи”нинг ғалабасини таъминлади. Фарғона жамоаси Ўзбекистон Кубогининг кейинги босқичида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши кураш о
Туркияда йиғин ўтказаётган "Нефтчи" жамоаси режа бўйича яна бир ўртоқлик баҳсини ортда қолдирди. Арманистоннинг "Широқ" клуби бу сафар Андрей Фёдоров жамоасига рақиблик қилди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳсда ҳисобни фарғоналиклар очишди. 37-дақиқада Музаффар Музаффаров чамаси 30 метр масофадан жуда чиройли тарзда рақиб дарвозасини нишонга олди. 1:0. Биринчи бўлим "Нефтчи"нинг ҳисобдаги устунлиги билан якунланди. Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқаси келиб арманистонликларнинг тезкор ҳужумини бирга-бир вазиятда дарвозабон Руслан Матниёзов тўхтатди ва ҳакам бу ҳолат пенальти сифатида баҳолади. 11 метрлик жарима зарбасини Румян Овсепян аниқ амалга