Фильтр
Бартомеу: "Лапорта "Барселона"га зарар келтиради"
"Барселона"нинг вақтинчалик президенти Хосеп Мария Бартомеунинг фикрича, кўк-анорранглилар собиқ раҳбари Жоан Лапорта ўзининг сўзлари билан клубга зарар келтиради.
Олдинроқ Лапорта клубни коррупцияда айблаган эди.
"Лапорта "Барселона"ни коррупцияда айблади, аммо бу ёлғон. Хоҳласангиз шахсан ўзимни танқид қилинг, буни тушунаман. Аммо бутун клубни танқид қилишга йўл қўймайман, бунга чидамаймиз. Ҳа, клуб баъзи молиявий қоидабузарликларда айбланди, аммо бу коррупция эмас. Клубни коррупцияда айблашни бас қилишингизни сўрайман" - дейди Бартомеу
Кака фаолиятида биринчи маротаба тўғридан-тўғри қизил карточка олди
"Орландо Сити" ярим ҳимоячиси Кака MLS чемпионатининг "Реал Солт-Лейк"ка қарши учрашувида фаолиятида биринчи маротаба тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
Учрашувнинг 45 дақиқасида 33 ёшли футболчи ўз жамрима майдончаси ёнида ярим ҳимоячи Хавьер Моралесни туртди. Аввалига Кака йиқилаётган футболчини ушлаб қолмоқчи бўлди, аммо Моралес юлдузли футболчининг қўлини ушлаб қола олмади. Натижада Кака рақиб футболчисининг сонини босиб олди ва ҳакам томонидан четлатилди.
Кака бунгача фақат икки сариқ карточка туфайли қизил олган. Унинг биринчи четлатилиши 2010 йилда Бразилия терма жамоаси сафида бўлган.
Давид Вилья "Нью-Йорк Сити" сафида дублга эришди
Давид Вильянинг дубли "Нью-Йорк Сити"га "Монреал" устидан ғалаба келтирди - 2:1.
Шундай қилиб испаниялик футболчи 15та ўйинда 8та гол уриб тўпурарлар пойгасида учинчи ўринга чиқиб олди. Себастьян Жовинко ва Фанендо Ади ҳисобида ҳам 8тадан гол бор.
"Нью-Йорк Сити" 18та ўйинда 20 очко тўплади. 35 очко тўплаган "ДС Юнайтед" мусобақа жадвалида пешдақамлик қилмоқда.
Хорхе Сампаоли: «Ўйин борасида Аргентинадан устун эдик»
Чили терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли Америка кубоги финалидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Санчеснинг пенальтиси менга қувонч бағишлади. Футболчиларим мусобақани ажойиб ўтказишди, ҳеч бир ўйинда рақибдан кучсиз эмасдик.
Ўйин борасида биз Аргентинадан устун эдик. Чили асосий вақтда ғалаба қозониши мумкин эди. Футболчиларим олдида шляпамни ечама.
Пенальтилар сериясида адолат қарор топди.
Чилида қоламанми? Ҳозирча келажак ҳақида ўйлаётганим йўқ», – дейди Сампаоли.
Херардо Мартино: «Финалда Аргентина ғолиб бўлиши керак эди»
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Херардо Мартино Америка кубоги финалида Чилидан учралган мағлубиятга изоҳ берди.
«Биз ҳам, Чили ҳам ўз ўйинини кўрсата олмади. Рақиб ҳам, биз ҳам ҳужумларни қайтариб турдик.
Вальдивия ва Санчесни яхши қўриқладик. Чилини ҳурмат қилган ҳолда Аргентина бугун ғолиб бўлиши керак эди. Агар яна бир ўйин бўлганида ҳеч нимани ўзгартирмаган бўлардим», – дейди Мартино.
Артуро Видаль: «Чили Жанубий Американинг энг яхши жамоаси экании исботладик»
Чили терма жамоаси аъзоси Артуро Видаль Америка кубоги-2015 финалидан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бунга ҳақли эдик. Терма сафида ҳаёт учун эмас, ўлим учун ўйнаймиз.
Чили халқига хурсандчилик керак эди. Бундан яхшиси бўладими? Бир неча йил давомида биз ҳеч нарса юта олмадик. Бу ғалаба – Чили халқига.
Чили Жанубий Американинг энг кучли термаси эканини исботладик», – дейди Видаль.
Чили терма жамоаси Конфедерациялар кубоги-2017да иштирок этади
Америка кубоги-2015 финалида Чили Аргентина терма жамоасини мағлуб этди (0:0, пенальтилар серияси – 4:1).
Шундай қилиб, Чили ЖЧ-2018дан олдин Россиядаги Конфедерациялар кубоги-2017да иштирок этади.
Ҳозирга қадар ушбу мусобақада иштирок этувчи 4та жамоа номи маълум: Россия (мезбон), Германия (ЖЧ-2014 ғолиби), Австралия (Осиё кубоги-2015 ғолиби) ва Чили (Америка кубоги-2015 ғолиби).
Маскерано - уч бор Америка кубоги финалида ютқазган биринчи футболчи
Америка кубоги-2015 финалида Чили Аргентинани пенальтилар сериясида мағлуб этди (0:0, пенальтилар – 4:1).
Шу тариқа, аргентиналиклар ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано Америка кубоги финалида 3 бор мағлуб бўлган дастлабки футболчига айланди.
31 ёшли «Барселона» футболчиси Аргентина билан 2004 ва 2007 йилларда ҳам финалда ютқазган. Бундан ташқари, Маскерано ЖЧ-2014да ҳам мағлуб бўлганди.
Чили – Аргентина. Видаль финалнинг энг яхши футболчиси бўлди
Чили терма жамоаси ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Америка кубоги-2015 финалида энг яхши футболчи бўлди.
120 дақиқа давомида 28 ёшли футболчи 53 та пас оширди (аниқик – 89%) ва икки марта зарба берди. Бундан ташқари у пенальтилар сериясида аниқ зарба йўллади.
Показать ещё