ОНАМ ХОВЛИСИ....
Хар кун бир бор аразин тўкиб,
"Юр кетамиз", дейди юрагим.
Сендан рсқим тердим Москва,
Лек юртимни жуда соғиндим !
Кўриб бўлдим Кремльни ҳам,
Оқ қайинлар бағрида кездим.
Минг маҳлиё бўлмай кўркингга,
Онам ховлисини жуда соғиндим !
Бўй чўзганда "Москва сити",
Кўкка қараб хайратда қолдим.
Жамолингни кўз-кўз қилсанг ҳам,
Кенг ховлимни барбир соғиндим !
Шукур дейман, ўзбекман ахир,
Бисмиллохни, Хақни соғиндим.
Тонгинг менга кулиб боқса ҳам,
Азони бор тонгни соғиндим !
Пул ҳам топдим, давлат ҳам топдим,
Ял-ял ёниб хар хил кийиндим.
Аммо барбир ўша эскирган,
Чориғимни роса соғиндим !
Байрамларинг келса кетма-кет,
Гоҳ қувондим, гоҳо оғриндим.
Лек янг