Касал ёки яраланган ҳайвон гўшти ҳалолми?
Савол: Баъзан касал қўй ва молларни сўйишга тўғри келади. Қўй ва моллар бўғилиб қолгани, калтаклангани, тепаликдан йиқилгани ё машина уриб кетгани оқибатида оёққа туролмайди ва сўйилади. Уларнинг гўшти ҳалол бўладими?
Жавоб:Касал қўй ва молни бўғизлаш пайтида тириклиги маълум бўлса, бўғизлангач, гўшти ҳалол бўлади. Аммо пичоқ тортилаётган пайтда у тирик ё ўликлигига шубҳа уйғонса, қаралади: сўйилганда танаси қимирласа, оғзини ё кўзини юмса, оёқларини йиғиб олса ёки жунлари тиккайса, гўшти ейилади. Аксинча, сўйилганда оғзини ё кўзини очса, оёқларини чўзиб юборса ёки жунлари ётиб қолса, гўшти ейилмайди. Бўғилиб қолган, калтакланган, тепаликдан йиқилг