Биогеронтология билан шуғулланувчи британиялик олим Алекс Жаворонков инсон ҳаёти давомийлигини ўрганиш борасида тажриба ўтказмоқда. Қизиғи шундаки, унинг ўзи “тажриба қуёнчаси” вазифасини ўтайди.
Маълум бўлишича, тажриба доирасида у 150 йил умр кўришни режалаштирмоқда. Бунинг учун у энг охирги тиббиёт ютуқларидан ҳамда кўплаб дори-дармонлардан фойдаланади. Бундан ташқари, умр қисқариши хавфининг олдини олиш учун у муайян тартибда ҳаёт кечиришига тўғри келади. Жумладан, доктор оилавий ҳаётни қўшимча хавф-хатар омили деб баҳолаб, ундан бутунлай воз кечди. Бундан ташқари, у ҳар куни 100га яқин турли дори воситаларини қабул қилади, мунтазам равишда спорт билан шуғулланади, доимий равишда тиббий