Кимда онг бор, шул
хитобни тингласин,
Гарчи юзин турфа ниқоб
тўсганлар:
Аллоҳ йўлин қаердан ҳам
англасин Пайғамбарин танимайин
ўсганлар?!
Кашф этганин билар ким
юпитерни,
Зардушт ўйлаб топган
минг асортирни, Елка қисган билмай Абу
Бакрни
Пайғамбарин танимайин
ўсганлар?!
Одилликда «Пётр бир»ни
ўрнак дер, Ул тарихни йиғлаб-
йиғлаб кўрмак дер,
Умар ҳақда айтилганни
эртак дер
Пайғамбарин танимайин
ўсганлар?! Кимнинг қайси
шажарадан чиқиши
Унга хушдир, бор эрур
қизиқиши,
Усмон билан бир чақалик
йўқ иши Пайғамбарин танимайин
ўсганлар?!
«Аллоҳ бир», деб тавҳид
учун йиғламас,
Энг ҳақиқат йўлни
кўнгли хоҳламас, Ё Али, деб ширк
келтирар ҳар нафас
Пайғамбарин танимайин