Предыдущая публикация
Аллоҳим!
Яқинларимиз, дўстларимиз ҳаққига қилган дуоларимизни ижобат айла.
Ғойибона дуо қилаётган ака-укаларимиз, опа-сингилларимизнинг дардларига комил шифо, умрларига барака ато эт.
Лутфинг билан дунёмизни нурга тўлдир,
Караминг билан руҳимизни юксалтир,
Илминг билан ақлимизни равшан қилгин.
Эй меҳрибон Роббим!
Беморларга — шифо,
Дарду аламларга — даво,
Вафот этганларга — раҳмат,
Тирикларга — омонлик ато этгин.
Жисмларимизга офият,
Хонадонларимизга ҳаловат,
Умрларимиз ва ризқларимизга барака бергин.
Дуоларимизни рад этма, эй раҳмати кенг Зот!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев