Фильтр
Доктор Ишон Ҳусайний сафарга отланди. Тиббиёт соҳасида кўрсатган хизматлари учун халқаро анжуманга таклиф этилган.
Самолёт осмонга кўтарилди-ю, об-ҳаво айнигани боис йўналишини ўзгартириб, бошқа шаҳарга қўнди. Кейинги рейс ўн олти соатдан сўнг экан. Бундан хабар топган доктор қаттиқ асабийлашди: “Шунча вақт кута олмайман, кечга қоламан ахир!” Аэропорт ходимлари ижарага автомашина олиб, манзилга тезроқ етиб бориш мумкинлигини айтишди.
Жаноб Ҳусайний шоша-пиша йўлга чиқди, аммо аксига олиб, тез орада жала қуя бошлади. Атрофда на бир зот, на бошқа улов кўринади. Бундай ҳавода машина бошқаришнинг ўзи бўлмайди. Доктор йўл юзидаги чоғроқ бир уй ёнида тўхтаб, эшикни тақиллатган
Подшоҳнинг жудаям ақлли ва гўзал қизи тўсатдан хасталаниб қолибди: оёқ-қўли ишламай, эшитиш ва кўриш қобилияти заифлашибди. Табибларнинг даволашга уринишларидан натижа бўлмабди.
Бир куни саройга нуроний қария ташриф буюриб, малика дардини даволаш сирини билишини айтибди. Сарой аҳли ундан ёрдам беришини, маликани тузатишини сўрашибди. Шунда қария беморнинг қўлига тол новдаларидан тўқилган, усти мато билан ёпилган сават тутқазиб: “Саватни ол, ундаги нарсага ғамхўрлик қил, Худо хоҳласа, тузаласан”, дебди.
Малика шошиб матони кўтарибди, сават ичидаги нарсани кўриб ҳайратдан қотиб қолибди: унда касалликдан жуда заифлашган, зўрға нафас олаётган чақалоқ бор экан. Маликанинг
Бадавлат ота ўғлини камбағал кишиларнинг борлигини кўриб ибратлансин деган ўйда мамлакатнинг чекка қишлоқлари бўйлаб саёҳатга олиб чиқди. Улар ўта қашшоқ бир оиланинг даласида кечани ўтказдилар. Сафардан қайтишлари асносида ота ўғлидан сўради:
— Саёҳат қандай бўлди?
— Ажойиб!
— Кўрдингми, қандай қашшоқ одамлар бор-а?! – сўради ота.
— Ҳа...
— Хўш, бу сафардан нималарни ўргандинг?
— Кўрдимки, бизнинг атиги битта итимиз бор экан, уларда эса тўртта! Биздаги боғнинг ўртасида биттагина бассейн бор, уларда эса адоғи йўқ булоқ! Биз боғимизга чироқлар қўйдирганмиз, уларда бу вазифани миллионлаб юлдузлар бажаради. Бизнинг ҳовлига туташган пешайвонимиз бор, уларда эса бутун бош
Бир куни катта бир кема денгизда халокатга учради. Ичидаги одамлардан фақат бир кишигина тирик қолди. У катта бир ёғоч бўлагига осилган холда яқин орадаги кимсасиз оролга етиб олди. У оролда яшар экан, хар куни: “Эй Худойим, менга мадад бер, бу ерлардан тезроқ кетишимга ёрдам бер” деб нола қилар, кўзи доим уфқда, бирор кема ўтиб қолар деб интизор кутарди. Аллохдан бир оз муддат мадад келмагач, тақдирига тан бериб сувда оқиб юрган кема қолдиқларию, ёғочлардан ўзига кўп қийинчиликлар билан уй ясаб олди. Бу “уйи” уни ёғин ва шамолдан асрар эди. Мана яна янги тонг отди. Киши ўз одатига кўра туриб юзини денгиз сувига ювиб: “Эй Худойим, менга мадад бергин, бу ерлардан тезроқ
Нуқта
Устоз ўз талабаларига бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.
- Айтингчи, нимани кўряпсизлар?
- Нуқтани, - дебди биринчи талаба.
- Қора нуқтани, - дебди иккинчиси.
- Қора ва қалин нуқтани, - шошиб жавоб берибди учинчи талаба.
- Афсус, - бир муддат ҳаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди.
- Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта ва оқ қоғозни пайқамадингиз. Ҳаётда ҳам худди шунақа бўладида. Одамларни арзимаган кичик камчиликлари учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва олийжаноб юракни пайқамаймиз. Ёки шунчаки пайқашни истамаймиз. .
Йиғлатган йиғламай қолмас.
Шўролар даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мен ҳам ёшлар қўмитаси вакили сифатида таклиф қилинган эдим. Бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари билан бозорга бордик. Савдо-сотиқ авжида. Шу пайт четроқда эски кийим-кечак, пойабзал ва чинни буюмлар сотиб ўтирган онахонга кўзим тушди. Ўша пайт шаҳарда ҳуқуқ-тартиботга маъсул “акахонлардан” бири“катталар”га яхши кўрингиси келди, шекилли, аёлга: “ Ҳой кампир, йеғиштир латта-путталарингни!” деб бақирди.
Онахоннинг қулоғи оғирми ёки тушунмадими, ишини давом эттиравер. “Акахон” яна ўшқирди ва жаҳл билан тепган эди, буюмлар синиб, ҳар ёққа сочилиб к
ДУНЁНИ ТУЗАТИШ
Бир одам якшанба куни бир ҳафтанинг чарчоғини чиқариш учун
эрталабдан газетасини қўлига олиб, кун бўйи ҳеч нарса қилмасдан уйда
ўтиришни режалаштирибди.
Шу пайт ўғли ёнига югуриб келиб, кинога қачон боришларини сўрабди.
Дадаси ўғлига сўз берган экан. Аммо отанинг ташқарига чиққиси йўқ.
Газетанинг орқасидаги дунё харитасига кўзи тушибди. Олдин харитани бузибди
ва ўғлига: «Агар бу харитани тузата олсанг, сени кинога олиб бораман», дебди.
Ўн дақиқадан сўнг ўғли дадасининг ёнига югуриб келибди ва:
– Дада, харитани тузатдим, энди кинога борамиз.
Дадаси олдинига ишонмабди. Кўрса, харита, бус-бутун. «Қандай
қилдинг?» деб сўрабди. Боланинг берган жавоби ға
Кунларнинг бирида бадавлат бир ёш эркак ўзининг янги харид қилиб олган чет эл машинасида елиб учиб борар эди. Уни кайфияти аъло ва завқ билан мусиқа тинглаб борар эди. Йўл четида ўтирган болаларни кўрдида машинасини секинлаштириб ўтиб яна тезликни оширмоқчи эди. Шу вақт машинасига келиб бир тош урилди. Машинасини тўхтатган эркак жахл билан машинасидан тушди-да, тош отган болакайни ёқасидан олиб силтаб бақира бошлади:
“Ахмоқ бола. Қайси калланг билан машинамга тош отдинг. Биласанми бу машина қанча туришини?”
Шунда болакай кўзида ёши билан қалтироқ овозда деди:
“Узр, амаки. Мен сизга ва машинангизга ёмон ниятда тош отмадим. Мени кечиринг. Мени акам ногиронлар араваси
Бир хоннинг саройида ойнали хона бор, ҳамма томони, ҳатто шифти ҳам ойнадан эди.
Шу хонага бир куни кўппак кириб, қўрқувдан қотиб қолди.
Чунки уни ҳар томондан кўппаклар ўраб олган эди-да. У ўз аксига қараб, ирриллай бошлади. Шу он ойнада унинг ириллаши акс этди ва атрофидаги ойналарда ҳам ирриллаган кўппакларнинг тишларини кўрди. Қўрққанидан акиллаб юборди, хонадаги акс-садо унинг акиллашини ўзига қайтарди. Туни билан кўппак хона бўйлаб югуриб, ўз аксига қараб акиллаб чиқди. Ойнадаги “душманларига” ўзини урди. Эрталаб ойнали хонада уни ўлик ҳолда топишди.
Агар у дарғазаб ириллаш ўрнига бир оз “дўстона муносабат”да бўлганида ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди...
Показать ещё