Свернуть поиск
Дополнительная колонка
Правая колонка
Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм.
(Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.)
الْحَمْدُ لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ.
Алҳамду лиллаҳи роббил ъааламийн
(Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин.)
الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ
Ар-роҳмаанир роҳийм.
(У Роҳман ва Раҳийм... )
مَالِكِ يَوْمِ الدِّينِ
Маалики явмиддийн.
(У қиёмат кунининг подшоҳи, эгаси.)
إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ
Иййаака наъбуду ва иййаака настаъин.
(Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендангина ёрдам сўраймиз.)
اهْدِنَا الصِّرَاطَ الْمُسْتَقِيمَ
Иҳдинас сиротол мустақийм.
(Бизни тўғри йўлга бошлагин.)
صِرَاطَ الَّذِينَ أَنْعَمْتَ عَلَيْهِمْ غَيْرِ الْمَغْضُوبِ عَلَيْهِمْ وَلَا الضَّالِّينَ
Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзууби ъалайҳим валаззооллийн.
(Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига (бошлагин), ғазабга дучор бўлганларнинг йўлига эмас, адашганларникига ҳам эмас.)
Омин.
__________
ОЯТУЛ-КУРСИЙ.
(Бақара сурасининг 255-ояти) тафсири
1. Аллоҳ – Ундан ўзга ҳеч бир худо бўлмаган Ягона илоҳдир;
2. У Зот Абадий Тирик ва Қайюмдир;
3. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмайди;
4. Осмонлар ва Ердаги бор нарсалар Унингдир;
5. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) У Зотнинг изнисиз шафоат қила олмайди;
6. Аллоҳ уларнинг (барча халойиқнинг) олдиларидаги ва ортларидаги бор нарсани билиб туради;
7. Улар (бандалар) Аллоҳнинг илмидан ҳеч қандай маълумотга эга бўла олмайдилар, фақатгина Унинг Ўзи хоҳлаган нарсаларнигина биладилар;
8. У Зотнинг Курсиси осмонлар ва ерни қамраган;
9. Бу икки нарсани (осмонлар ва ерни) ҳифзу-ҳимояда сақлаб туриш Уни қийнамайди;
10. У Юксак ва Буюк Зотдир.

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2
Ла Хавла ва Ла Куввата иллах биллах