Бошингизга бало бўлиб келганмидим,
Бахти қаро, шумшик бола бўлганмидим,
Эндигина тўрт ёшимга тўлганмидим,
Нима бўлди, англамай ҳам қолдим она,
Наҳот сизга шунча малол бўлдим она!
Қўрқаяпман, тор, қоронғу қабрим она,
Жонингизга етмасмикан жабрим, она.
Чивинчалик бўлмадими қадрим она?
Нима бўлди, англамай ҳам қолдим она,
Наҳот сизга шунча малол бўлдим она!
Ўсиб-улғай, бўйларинга жоним тумор,
Деб дуолар қилмадингиз она бир бор,
Туғилмайин ўлай, сизга бериб озор!
Нима бўлди, англамай ҳам қолдим она,
Наҳот сизга шунча малол бўлдим она!
Юрмасмидим ёнингизда ҳамроҳ бўлиб,
Жилла бўлса битта мучал ёшга тўлиб,
Не муродга етдингиза жоним олиб,
Нима бўлди, англамай ҳам қолдим она,
Наҳот сизга шунча м