#Шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ал-Ҳайдарободий (1908–2002) ҳақида
1994 йилда унга дунёдаги энг нуфузли исломий мукофотлардан бири — Подшоҳ Файсал халқаро мукофоти таклиф қилинди.
У мулойимлик билан рад жавобини берди ва айтди:
«Мен ёзган ҳар бир сатримни фақат Аллоҳ ризолиги учун ёздим.
Илтимос, мукофотлар билан динимни бузмангиз».
Бу сўзларда қандай улкан ихлос ва иймон бор эди!
У Францияда 50 йилдан ортиқ умр кечирди.
Шу давр мобайнида унинг даъвати туфайли
40 000 дан зиёд инсон Исломни қабул қилди.
У 22 та тилни мукаммал билган,
охиргиси — 84 ёшида ўрганган тай тили эди.
У ҳеч қачон оила қурмади, бутун ҳаётини илм ва даъват йўлига бағишлади.
Бироқ унинг ҳақиқий "фарзандлари" — дунёнинг турли тилларида чоп этилган 450 дан ортиқ китоб ва 900 дан зиёд илмий мақоладир.
Шуҳрат чўққисида бўла туриб, у шогирдлари билан бирга идиш-товоқ ювар, уй супурар, ҳеч қачон кибр кўрсатмасди.
Покистон президенти генерал Зиё ул-Ҳақ унга давлатнинг энг юқори мукофоти ва катта миқдордаги пулни топширганда,
шайх ҳамма пулни фақат хайрияга берди ва деди:
«Агар бу фоний дунёда мукофотни олсам,
охиратдаги Абадий уйим учун нима қолади?»
Бу буюк инсон — шайх Муҳаммад Ҳамидуллоҳ ал-Ҳайдарободий,умматнинг мулойимгина фидойиси, Ислом илмига бутун умрини фидо қилган олим эди.
У 2002 йил 17 декабрда, 94 ёшида АҚШнинг Флорида штатida вафот этди.
Дунё ОАВлари жар солмайдиган улкан зотлар бор.
Лекин Аллоҳ уларнинг исмларини билади,
уларнинг нури эса бугунги кунда ҳам миллионлаб қалбларни ёритиб турибди.
Аллоҳумма, уни Ўзингнинг кенг раҳматинг билан ўраб ол,
даражасини жаннатул Иллийинда юксалтир
ва Исломга қилган беқиёс хизматлари эвазига
унга энг олий мукофот — Ўзингнинг розилигингни ато эт!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1