Бу ит (немис овчаркаси) Ғаззадаги қирғинда кўчада қаровсиз қолган. Уни Ҳамид Ашур деган киши боқиб олган, унга “Ғариб” деб лақаб қўйган, ғамхурлик кўрсатган.
Кейин шу инсон ит билан боғлиқ шу ҳикоясини ижтимоий тормоқда улашган. Бир йил ичида ҳикоя дунё бўйлаб тарқалган. 7 та тилга таржима қилинган. Беш миллион одам ўқиган. Суратлари тарқалган. Ҳатто Ирландиянинг пойтахти Дублиндан ҳайвонларга ёрдам берувчи жамият унга боғланиб, ит ҳақида суриштиришган, суратларини сўрашган. Кейин унга шундай таклиф ёзишган:
”Биз унга (итга) яхшироқ шароит таклиф қилмоқчимиз; хавфсиз, тинч, тоза... Уни эвакуация қилоласизми?”
Қаранг-а! Битта ит учун шунча ғамхўрлик, шунча ҳаракат. Одам шунчалик ҳам меҳрибон бўладими-а?!
Аммо айнан ўша ерда, ўша кунларни ит билан бирга яшаб ўткизаётган инсонлар, болалар, аёллар, қариялар ва ҳатто шу итга ғамхўрлик қилган Ҳамиддан “ўзингнинг аҳволинг қандай?” деб бирортаси сўрамаган.
Ғарбча инсон ҳуқуқлари дейилади буни!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев