Предыдущая публикация
Сахих Хадис ва Ривоятларإِسْمَاعِيل إِسْرَائِيلَ

Сахих Хадис ва Ривоятлар

6 маяпредложил 
إِسْمَاعِيل إِسْرَائِيلَ

Куни кеча қадирли инсонларимдан бири бўлган, фарзандларимнинг онаси бўлмуш завжаи муҳтарамамиз Аллоҳнинг буюк неъматларидан бири бўлган кўриш қобилиятидан маҳрум бўлишлик синови билан барча оила аъзоларимиз билан синалдик.

Аёллик фитрати ғолиб келиб мусибатли синов завжамизни ғам андуҳга, туну кунни кўз ёшлари билан ўтқазишга тўғри келиб қолди. Камина Алҳамдулиллаҳ: «иймонга яраша синов», деган эътиқдни мустаҳкам қилган ҳолда Ғазодаги кунлик баъзи ҳабарларни таржима қилган ҳолда, ўқиб берар баъзиларини овозли ҳабар орқали эшиттирар эдим. Шу заил ойлар ойлар кетидан йиллар ўтиб куни кеча жароҳлик амалиётини ўтқаздик.
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ буюк Зот ўзи берган неъматни олиб қайтариб бериш қувватига эга бўлган ягона Ҳолиқдир.
То амалиётгачан бўлган кунлар ғам андуҳда ўтмаслик чораларини қилишга урунар, ҳар ғамга ботган ҳолати эса кўз босими ошиб кетишига сабаб бўлар эди, мана шу босимни тушурилмаса кўзни жароҳлик амалиётини қилиб бўлмаслиги бу кетишда кўзнинг қолган кўриш қисмидан ҳам айрилиб қолишлик ҳақида шифокордан огоҳлатириш олгандик. Камина юқорида ёзганимдек бундай мусибатни енгиб ўтиш учун бошқаларни бунданда оғир мусибатлари яъни, Ғазодаги бўлаётган қатлиомни қиёсан айтиб, мусибатзодаликда ягона эмаслигини унинг мусибати ўзгалар мусибатининг олдида денгиздаги томчи сифатида уқтира бошладим ва шулардан бири ғазодаги 7 яшарлик болакай Муҳаммад Ҳижозийни ҳаёти ҳақида айтиб далда бердим :
(Бундан аввал ҳам бунданда дахшатлироқ воқияликларни ҳабарини бериб турар эдим)
«Муҳаммад Ҳижозий 7 ёшда, Жабалия (Ғазо шимоли)да туғилган. У бир неча марта ҳаво ҳужумларидан омон қолган ва оиласи билан биргаликда ўлимдан қочиб жанубга кўчган.
– Сулх даврида Муҳаммад болалигига қайтишга ҳаракат қилди.
– Бир куни ўйнаётган пайтида у ердаги нотаниш кичик бир нарсани топиб олди. У буни ўйинчоқ деб ўйлади, аммо бу урушдан қолган портловчи модда бўлиб чиқди. У портлаб, Муҳаммад оғир жароҳат олди.
– Бир кўзи бутунлай олиб ташланди, иккинчиси эса энди ҳеч нарсани кўрмайди.
– Бугун Муҳаммад на нур, на ранг, ва ҳатто ўз юзини ҳам кўра олмайди. У тўлиқ кўриш қобилиятини йўқотди», деб айтишимга:
«Шу кичик Ғазолик болачадек иймоним йўқ экан, шўрим қурисин, Аллоҳнинг ўзи ҳолимга раҳми келсин, гуноҳларимга кафорат бўлсин, Жаннатда униг жамолини бепарда кўрувчилардан қилсин, Алҳамдулиллаҳ тақдиримдан розиман!» дея ғам андуҳларни биргаликда йнгиб ўтиб жароҳлик амалиётидан инша Аллоҳ муовфақият ила ўтиб олдик. (Аммо ҳавф ҳали бартараф этилганча йўқ шифокорни айтишига қараганда кўриш қобилияти 60/40 дея огоҳлатириш бериб, ҳаммаси Яратувчининг измидалигини ёдга солди)
Бу воқияликни ёзишимдан мақсад сизни мусибатингиз ўзгалар мусибатини олдида денгиздан бир томчи экалиги, Ва Фаластинликларнинг метиндек иймони ибрат ўлароқ эслатма этилди зеро; «
وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِینَ
Эслатинг, Эслатишлик мўъминларга манфаат берур».
(Зарият сурраси-55 оят)
Дея Роббимиз марҳамат этган!
Ушбу битиклардан манфаат топсангиз Роббимизнинг марҳаматидан, хато камчиликларни, камина ҳодимингиздан деб билгайсиз.
Ғазо аҳлига Аллоҳ нусрат берсин!

Куни кеча қадирли инсонларимдан бири бўлган, фарзандларимнинг онаси бўлмуш завжаи муҳтарамамиз Аллоҳнинг буюк неъматларидан бири бўлган  кўриш қобилиятидан маҳрум бўлишлик синови билан барча оила аъзоларимиз билан синалдик. - 977754893168

Комментарии 2

Зайка Сладкая (ЗАМУЖЕМ)
Зайка Сладкая (ЗАМУЖЕМ)
Аллох мазлумларга нусрат берсин😢
Беморларга комил шифо берсин.
Иймонимизни мустахкам килиб, офият берсин
7 мая
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Судьба 🍁🍁
    Судьба 🍁🍁
    Мени хатто сузламока мадорим йо😭 озинг бизларга рахим кил🤲
    10 мая
  • Нет комментариев
    Новые комментарии
    Новые комментарии
    Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
    Следующая публикация
    Свернуть поиск
    Сервисы VK
    MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
    Войти
    Сахих Хадис ва Ривоятлар

    Сахих Хадис ва Ривоятлар

    ЛентаТемы 5 467Фото 5 381Видео 885Участники 42 813
    • Подарки
    Левая колонка
    Всё 5 467
    Обсуждаемые

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

    Зарегистрироваться