ҚЎЛЛАСИН
Соғинч дарахтининг метин шохида,
Тилагим армонмас, дийдор гулласин.
Кўзлари тўрт бўлиб соғинганларни,
Ҳар нега Қодирим Ўзи қўлласин!
Ҳеч кимга осонмас, яқинми йироқ,
Ҳар банда қалбида бир кемтик, қуроқ,
Қақшатиб, зорлатиб қўймасин фироқ,
Оламлар Султони ўзи қўлласин!
Оқибат аслига қайтмоғи учун,
Адолат ҳақ сўзин айтмоғи учун.
Ваболар ўтида ёнмасин очун,
Меҳрибон, раҳмли ўзи қўлласин!
Чарчади курашиб сабр лим тўлиб,
Кутмаган ожизи олинар юлиб.
Умидвор ниҳоллар қолмасин сўлиб,
Ягона мададкор ўзи қўлласин!
Қўллари самони қучган Худомас,
Дунёнинг дунёси дардга давомас
Эртага кўз очмоқ балки бир ҳавас,
Бандам деб Худойим ўзи қўлласин!