Мен улсам,кузимни очик колдиринг,
бахтга туймаганим курсин бу дунё.
Курсинлар, майлига гамли кузларим,
менга ганим булган инсонлар хатто.
Мен улсам, сочимни майдалаб уринг,
армондан бемажол солланиб турсин. .
Шундак хам кийналиб кетган жонимни
бекор олганини Азроил билсин.
Мен улсам, кошимга усмалар куйинг,
факат туташтирманг, илтимос
ахир- шу кошлар каби бир умр
жуфтимга етолмай зор булиб утганман ахир.
Мен улсам айтиб-айтиб шеърим йигласин,
азалий етимчам-севгим йигласин.
Пушоймон огадай бошин чангаллаб,
хаммадан хам купрок ажал йигласин