Ёндим куйдим, севдим ўлдим ишқида деб,
Ягона у тенги йўқдир ҳуснида деб,
Шуни танлаб ёшлик қилдим аслида деб,
Бирни қўйиб, бошқага кўз
қадашади,
Муҳаббатни ўйнаганлар адашади.
Ёлғон-ёлғон ваъдаларни
беравериб,
Ким чорласа қучоғига киравериб,
Шайтон кўзи мингтасини
кўравериб,
Кўнгил ишин битта эрмак аташади,
Муҳаббатни ўйнаганлар адашади.
Булар бир кун ўзин эплаб
олармикан,
Бу йўл билан бир кун бахтли бўлармикан,
Ерлар тепиб йиғлашини
билармикан,
Юрагини билмам кимга асрашади,
Муҳаббатни ўйнаганлар адашади.
Лайли-Мажнун муҳаббати ёлғон эмас,
Фарҳод-Ширин шунчаки бир достон эмас,
Ишқ йўлида бахтга етмоқ осон эмас,
Алдасалар ўзларини алдашади,
Муҳ