Мен сенга амални давом эттиришингни, мадорсизлик, дангасаликка суянмаслик, бекорчиликка таслим бўлмасликни тавсия қиламан. Бас, тур, уйингни, хонангни тартибга сол, вазифангни бажар, намоз ўқи, Қуръон тиловат қил, фойдали нарсаларни мутолаъа қил. Дўстларинг, қўшниларинг билан ўтириб, улар билан Оллоҳга яқин қиладиган нарсалар ҳақида сўзлаш.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️Шундагина сен Оллоҳнинг изни билан саодат қалб шодлиги эканлигини англайсан.
Бекорчиликка таслим бўлишдан сақлан. Чунки бу сенга ғам-андуҳларни, васваса, хиралик ва шак-шубҳаларни мерос қолдиради-ки, буларни фақат иш-амал йўқ қилиши мумкин.
Кўринишингга, гўзаллигингга, уйингни покизалигига, хонадонинг тартибига, эрингга, фарзандларингга, қариндошларинг, яқинларинг, дугоналарингга чиройли хулқ билан йўлиқишга, табассумли ва қалби кенг бўлишга эътибор қил.
Гуноҳлардан эҳтиёт бўл. Чунки у қайғу сабабларидан биридир.
Хусусан, аёлларда кўп учрайдиган – ҳаром қилинган нарсаларга қараш, пардоз-андоз, бегоналар билан хилватда қолиш, лаънат, ҳақорат, ғийбат, эрнинг яхшиликларига нонкўрлик қилиш каби гуноҳлардан ўзингни тийгин. Яратганнинг ғазабидан қўрққин. Зеро, Ундан қўрқмоқ, сенинг саодат топишинг ва қалбинг хотиржам бўлишига кифоядир.
Ғамларни қабул қилаверганинг сари аламларинг кўпаяверади. Бас сен, Оллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, деб айтгин.
Сен ўзингдаги нарсалар билан дунёдаги миллион аёллардан устундирсан.🌱🌱🌱
Оламга назар ташласанг, ё неча йиллардан бери дард чекиб, қийналиб касалхоналарда ётган минглаган беморларни ёки қамоқхоналарда, темир панжара ортида ҳаётлари кирланган, лаззатлари кетган минглаган маҳбусларни кўрасан ёки бўлмаса меҳрибонлик уйлари, касалхоналарда ақлларидан ажраган, тўғри йўлларини йўқотган, оқибатда мажнунга айланган касалларни кўрасан. Ахир харобаларда, кулбаларда бир бўлак нон топа олмаётган аёллар қанча. Кўзи кўрмайдиган, қулоғи эшитмайдиган, қўл-оёғи узилган, ақлдан озган, саратон ва шу каби тузалмас дардларга чалинган аёллар қанча.
Сен эса саломатсан, яхшилик, сакинат, тинчлик,
ризодадирсан. Бас, Оллоҳнинг неъматларига ҳамд айт. Телевизиор қаршисида кун бўйи ўтириб, Оллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларни, қалбда касаллик ва қайғуни мерос қолдирадиган, жисмни ўз вазифасини бажаришдан дангаса қилиб қўядиган бекорчи нарсаларни кўриб вақтингни исроф қилма. Лекин ўша зангори экран орқали бериладиган фойдали кўрсатувлар, маърузалар, тиббиёт кўрсатувлари ёки ҳаммага муҳим бўлган хабарлар, яна шу каби ибратли кўрсатувларни кўргин. Лекин беъмаъни, аҳмоқона дастурларни кўрмагинки, улар ҳаёни, камтаринликни, динни кетказади.
Золимни унда Оллоҳдан ўзга ҳоким бўлмаган Охират маҳкамасига ташлаб қўйгин.
Ҳар икки соат орасида кенглик бордир.
Ўзинг учун жаннатда қаср қургин.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2