У Парвардигорга қўшни бўлишни истади. Истаги бажо бўлди. У гуноҳкор, золим, кофир Фиръавннинг тоатидан чиқди. Қасрдаги маишатни ва ундаги барча зеб-зийнатларни ташлади. Оламлар Парвардигорига қўшни бўлган ҳолдаги боқийроқ ва тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да, Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлувчи гўзалроқ ҳовлини истади.
У буюк аёлдир. Унинг ҳиммати, ростгўйлиги золим эридан Ҳақ ва иймон калимаси билан чиқишга олиб келди. Азоб чекди. Лекин охир оқибат Оллоҳга қўшни бўлди. Оллоҳ у аёлни бутун мўмин ва мўминаларга намуна қилиб кўрсатди. Қуръонда унинг исмини келтирди. Унинг ишларини мақтади. Оллоҳнинг Тўғри Йўлидан озган эрини эса мазамматлади.
Гарчи сен кучли бўрон остида қолган бўлсанг ҳам келажакка яхши назар солгин.
Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик бордир.
Сенда неъматлардан иборат катта бойлик бордир.
Синглим. Албатта қийинчилик билан бирга енгиллик, кўз ёшдан сўнг табассум, кечадан сўнг кундуз бордир. Яқинда қайғу булути тарқалар. Ғам кечаси очилар. Кулфат кетар. Оллоҳнинг изни билан қайғу ниҳоя топар. Билгин-ки, сенга ажр берилар.


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев