РАМАЗОНИМ
Эшик қоқиб, элга ёқиб келдинг ўзинг,
“Соғинганни соғиндим” деб елдинг ўзинг.
Сенга муштоқ қанча муслим қоракўзинг
Қалбидаги имдодисан Рамазоним!
Қутлуғ қадам меҳмонга жон бўлсин фидо,
Қалб қулфини очиб чорлар шоху- гадо.
Назорангла назар солса қодир Худо
Ноумиднинг нажотисан Рамазоним.
Сахарликда сабр номлиғ кулчанг тотли,
Фаришталар тутган сувинг саловотли,
Ҳар луқмайи халолида барокотли
Намаги ҳам новвотимсан Рамазоним!
Хуш келдинга, “Хушсийратлар бормисиз?” деб,
Чин ишқ бирла, чин иймон, чин ёрмисиз деб,
"Яратганнинг сийловига зормисиз?" деб
Қудурати қанотимсан Рамазоним!
Жангу- жадал қирғинларга келсин қирон,
Бир Шом эмас тўрт иқлимда муслим гирён