Базида хакикат, базан гумонсан,
Узи армон эдинг яна армонсан.
Барчанинг багрини уйиб тунлари,
Биринчи мухаббат бунча ёмонсан.
Хеч кимса тушунмас калбда ноламни,
Тун куйнида тинмай туккан жоламни.
Йиглаб инграганда кучиб боламни
Биринчи мухаббат бунча ёмонсан.
Азоблар орттирган холимни курсанг,
Шунда хам тушимда холимни сурсанг.
Асо суянсам хам ёдимда турсанг,
Биринчи мухаббат бунча ёмонсан.