Менга хамдард буламан деманг,
Дардларимни буламан деманг.
Улсанг бирга уламан деманг,
Ахир булар худо берган дард.
Бахтнинг кемтик эканин туйиб,
Шурлик кунглим яшайди куниб.
Утаяпман дардларим суйиб,
Ахир булар худо берган дард.
Мен бахтимни йукотиб куйдим,
Багримга гам мухрини урдим.
Туйсам факат азобга туйдим,
Ахир булар худо берган дард.
Тилайверманг сиз хадеб тузим,
Кулдир кунглим, шукрона сузим.
Суйган банда эканман узим,
Булар бари худо берган дард...