Фильтр
Закреплено
541377460221
52990131372285

Добавлено 3 фото в альбом

Бир шоир ғазал битиб мавлоно Абдурахмон Жомийнинг ҳузурида ўқиди, сўнг қаддини ғоз қилиб "ғазални подшо саройининг дарвозасига осиб қўймоқчиман, зеро эл аро шуҳрат топса", деди.
- Унда ғазални сеникилигини қаердан билишади? Эл аро машҳур бўламан десанг, ғазалингни ёнига ўзингни ҳам осиб қўй, - деди мавлоно Жомий.
Чақирилувчини қариндош-уруғлари армияга кузатмоқда.
- Бор гапни рўйи-рост ёз болам, хўпми? - тайинлабди онаси.
- Йўқ, - эътироз билдирди, ҳарбий хизматга чақирилган жияннинг тоғаси, - Бунинг иложи йўқ. Армиядан юборилаётган хатларнинг бари текширилади. Шундай экан, бор гапни рўйи-рост ёзиб бўлмайди.
- Ундай бўлса, ёлғон-яшиқ гапларни ишларинг яхши кечса кўк сиёҳ, ёмон кечса, қизил сиёҳ билан ёз. Мен тушуниб, дарҳол ортингдан етиб бораман.
Онасининг этагини ушлаб улғайган ўғил армияга кетиб, вақт ўтгач, хат йўллабди:
- Ойи, ишларим жойида. Фақат армияда қизил сиёҳли ручка бўлмас экан.
Ҳарбий қисм командири ўз тасарруфидаги взвод командирига кўрсатма бермоқда:
- Анави, муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган оддий аскар Иванов ҳужжатларининг йиғма жилдини яна бир бор синчковлик билан ўрганиб чиқинг. Негадир у, ҳар сафар, ўқув-отиш машқлари якунига етган ҳамоно, қуролда қолган бармоқ изларини артиб ташлаяпти.
Ҳарбий қисм командири аскарни ўз ҳузурига чақириб сўради:
- Сен нариги дунёда ҳаёт борлигига ишонасанми?
- Асло йўқ, ўртоқ полковник.
- Ҳа, яхши. Сен икки ҳафта олдин ўлдига чиқариб, дафн маросимига бориб келган амакинг бугун сени кўргани келибди.
Ҳарбий округ штабидан ташриф буюрган текширувчига уч нафар аскар таништирилмоқда. Улардан икки нафари бақувват давангир бўлса, учинчиси қилтиллаган, паст бўйли аскар.
Прапоршик:
- Мана бу учаласи ҳарбий қисмимизнинг энг сара бўлинмамиз саналади. Бирор нарса юз берадиган бўлса, шу заҳоти уларни олдинги маррага юборамиз.
Текширувчи биринчи аскардан сўраяпти:
- Сен кимсан?
- Оддий аскар Иванов, эркин кураш ва бокс бўйича спорт устаси.
- Баракалла, азамат! Сен-чи, сен кимсан? - сўради текширувчи иккинчи аскардан.
- Оддий аскар Петров, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, бир қатор шарқий яккакураш турларини тасарруф этганман.
- Баракалла, полвон! Хўш, - мурожаат қилди у, учинчи,
Дала чиқиши давомида полк командири уйқуга ётишдан олдин сержантга топшириқ берди:
- Мен уйқуга ётяпман, лекин бир соатдан сўнг, яъни уйқудан турганимда дастурхонимда қуён гўштидан тайёрланган қайноққина шўрва бўлсин! Тушунарлими?
- Худди шундай, ўртоқ полковник! Тушунарли, - жавоб қайтарди сержант.
Бир соат ўтгач, полковник уйғониб, не кўз билан кўрсинки, столга ёзилган дастурхон устида қайноққина шўрвадан хушбўй буғ чиқмоқда. Табиийки, полковник ҳайрон.
- Хўш, - сўрабди у сержантдан, - Бунчалик қисқа вақт ичида қуён тутишга қандай муваффақ бўлдинг?
- Муаммо бўлмади, ўртоқ полковник, - иршайиб жавоб қайтарибди сержант, - Остонага чиқиб, атрофга қарасам, аллақандай қуён югуриб юрибди. М
Показать ещё