Ҳар бир қўй ўз оёғидан осиладими?
Баҳлул Доно ҳазратлари бозорда, халқ ичида кезиб юрар экан, одамларга панд насиҳат қилар, нотўғри ҳатти-ҳаракатлардан сақланишлари учун уларга танбеҳ берарди. Унинг танбеҳлари баъзи одамларнинг ғашига тегарди. Улар Баҳлулдан норози эдилар.
Бир куни Баҳлулнинг танбеҳларидан безор бўлган баъзи кишилар унинг устидан шикоят қилиб, халифа Ҳорун ар-Рашид олдига келишди.
— Султоним, бизнинг қилаётган ишларимиздан унга нима зарар бор? Бизни ўз ҳолимизга қўйсин. Бизга насиҳат қилмасин. Ҳар бир қўй ўз оёғидан осилади, — дейишди улар.
Халифа бу шикоятларни эшитиб, Баҳлулни ҳузурига чақирди ва одамларнинг истагини унга билдирди. Баҳлул бир оғиз гапирмай саройдан чиқиб