МЕН РЎЗАДОРМАН (ҳикоя)
— Маллим, Фазлиддин рўза тутибди, — деди Сарвигул синфга кириб келган синф раҳбарига.
— Рўза тутибди? Саккизинчи синф ўқувчиси - я? — деди раҳбар Қўчқоров. — Қосимов, доскага чиқ!
Фазлиддин индамай доска ёнига келиб турди.
— Шу гап ростми, — сўради раҳбар. — Ростдан рўза тутдингми?
— Ҳа, мен рўзадорман, муаллим, — деди Фазлиддин.
— Нима учун? Ким ўргатди? Балки феодал отанг мажбурлагандир?
— Мени ҳеч ким мажбур қилгани йўқ, — деди Фазлиддин раҳбарнинг кўзига тик қараб.
— Балки уйларингда егани овқат йўқлигидан рўза тутаётгандирсан?
— Уйда ҳамма нарса бор, — энди четга юз бурди Фазлиддин.
— Унда нега рўза тутдинг, — тутоқиб кетди раҳбар ва Фазлиддиннинг юзига