Севмайман дейману кўргим келади,
Севмайман дейману рашким келади,
Ёнига ҳар куни боргим келади,
Уни севиб қолсам нима бўлади.
Қайтиб севмайман деб қасам ичгандим,
Ўзи биттасидан зўрға кечганман,
Севги савдоларин ташлаб қочганман,
Уни севиб қолсам нима бўлади.
У ҳам қиз болада ўзин аяйди,
Биламан, ҳар куни йўлим қарайди,
Сезаман, чин дилдан ҳолим сўрайди,
Уни севиб қолсам нима бўлади.
Қўрқаман-юракдан, муҳаббатданмас,
Қалбимда етарли тажриба-ю дарс,
Бугун мени мендек ҳеч ким тушунмас,
Яна севиб қолсам нима бўлади.
Мен дунёдан севиб безиб қолгандим,
Ахир ўн тўрт ёшда севиб қолгандим,
Саккиз йилда зўрға унутолгандим,
Яна севиб қолсам нима бўлади.
Шеър ёздим ҳар банди айрилиқ