ﺑِــﺴْــــــــــﻢ ﺍﻟﻠﻪ ﺍﻟﺮﺣﻤﻦ
ﺍﻟﺮﺣـﻴـــــــــــﻢ
Гуноҳ қилишдан олдин ўйла!
Гуноҳ қилишдан олдин:
фаришталар сенинг ҳамма сўз
ва амалларингни ҳисоб-китоб
қилиб, саҳифангга
ёзишаётганини ҳамда “У бирор
сўзни талаффуз қилса, албатта,
унинг олдида ҳозиру нозир
бўлган бир кузатувчи (сўзни
ёзиб олувчи фаришта) бордир”
оятини ўйла!
Гуноҳ қилишдан олдин: ўлим
лаҳзасини, руҳинг танангдан
чиқишини, Аллоҳга тавба
қилишни, намоз ўқишни,
Қуръон тиловат қилишни орзу
қилиб қолишингни ҳамда
“(Жон бериш қийинлигидан)
оёқ – оёққа чалишиб қолган
бир вақтда ёлғиз Раббингиз
(ҳузури)га ҳайдалиш бордир”
оятини ўйла!
Гуноҳ қилишдан олдин: қабр ва
унинг зулматини, ундаги
азобларни, унин