Нигоҳим ортингдан бўзлаб
югурди,
Наҳотки айрилиқ қилди тантана.
Тақдирим юзига қора ранг
чаплаб,
Сени олиб кетди оппоқ машина.
Гурс этиб юракка қулади осмон,
Тўрт девор танимни сиқди аямай.
Сенми? Дардсизларча мағрур,
жўнадинг
Зангор ўтмишинга бир бор
қарамай.
Алам лашкарлари келди
бостириб,
Бўғзимга тиқилди бир парча
олов.
Хайр-хуш қилмоққа ор қилдинг
гулюз,
Наҳот бегонаман, энди мен
биров.
Бориб бўлармиди кўнгилга
қарши,
Ҳайдама тушинга кирсам ногаҳон.
Баҳорнинг энг кўркам боғлари
аро,
Тентираб юрибман, мен — парча
осмон.
Нигоҳим ортингдан бўзлаб
югурди,
Кимдир висол онин қилди
тантана.
Тақдирим юзига қора ранг
чаплаб,
Сени олиб кетди оппоқ машина.