Фильтр
Биламан, соғинчинг бор
Эртага сўнар, албат.
Ўз ишингга шўнғийсан
Кутар иш, оила, меҳнат.

...Дунё тутуми шундай,
Набийлар ўтди-кетди.
Ернинг ютуми шундай,
Қара кимларни ютди.

Шоҳлар ҳам ўтишдилар,
Гоҳ пиёда, гоҳ отда.
Ким қолибди жаҳонда
Қолгани фақат ёдда.

Ҳаёт давом этармиш
Ким ўлса ҳам қарамай.
Тонгда мастлигинг кетар,
Соғинчинг шаробу май.

Айни дам банги каби
Жуда қаттиқ сархушсан.
Севганинг соғинасан
Алғов-далғовли тушсан.

Ўйғон эртароқ, ўйғон
Кеч, шоминг келмасидан.
Ҳар ўлим улуғ ибрат
Пайғоминг келмасидан.
SOG`INCH
“Biz nimaga Rasululloh sollallohu alayhi vasallamni yaxshi ko’ramiz?”

Dunyoda ajoyib insonlar ko’p. Ular shamolga o’xshaydi. Yelkanli kemalarni sohilga eltuvchi shamollar kabi. Ularning so’zlaridan ta`sirlanganlar mana bunday bayt(she’r)larga sohib bo’lishadi. Bu kabi otashin so’zlar she’r muallifida bo’lgan, lekin qalb hissiyotlarini to`lqinlatgan mana shunday (shamolga o’xshagan) insonlar orqali uning kechinmalari yuzaga chiqdi. Balki, umuman chiqmasligi ham mumki...n edi…
Bu yerdagi ahamiyatli jihat she’r mavzusi ham, uning hissiyoti yunaltirilgan inson (Rasululloh sollallohu alayhi vasallam) haqida ham emas. Bir musulmonning o’z dini Rasuliga salovat va sog’inch izhor qili
АЛЛОҲ БОРЛИГИНИ БИЛМАЙСИЗЛАРМИ

Кўнгил шоддан тоғдек кўтарилганда,
Шаббодалар кезар совуқ баданда.
Ғам чўлига ботган эй, азиз банда,...
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?

Биласиз, кўзларда нечта зарра бор,
Сиз билганни, малак билмоғи душвор.
Айтиб берсангиз ҳам кимнинг ичи тор
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?

Сиздан нима қолди, эга чиқмаган?
Нуҳнинг ўғли сувдан нега чиқмаган?
Улкан тўфонда ҳам кема чўкмаган,
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?

Озроқ баланд чиқсак, қорли Арктика,
Чўлга ёмғир тушмас, балки энг чекка.
Ҳулу қуруққа ҳам баробар эга
Аллоҳ борлигини билмайсизларми?

Ҳамма ҳам ўтади тақдир азал бу,
Ҳақни севганларга қандай гўзал бу!
Набий, олим ўтар, абадий мангу
ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ ҲАЗРАТЛАРИ ХОТИРАСИГА
Оламни ғам босди, мунғайди олам,
Яна ҳам касалманд кўринди дунё.
Чеҳраларга кўзёш қадади алам,
Зулматга чўккандек қор...айди само.
Қайғудан қалбларга қамалди фарёд,
Бўғизни куйдирди оловлар, чўғлар.
Илму ихлос ила ҳамиша обод,
Эгасиз қолгандек ўксинар боғлар.
Мусибат азобин айтайин десам,
Тилимдан ҳар томон қочади сўзлар.
Куч топиб, ҳушимга қайтайин десам,
Ёмғирга айланар исёнкор кўзлар.
Юрак ёниб борар, оҳлар ёнади,
Кўксимда тўлғонар исмсиз йиғи.
Қалбим бу дунёдан, дундан тонади,
Чуқурроқ санчилар айрилиқ тиғи.
Бир олим оламни тарк этди, ҳайҳот,
Дилнинг мотамига бўлмайди чидаб.
Сен менга жавоб бер, эй фоний ҳаёт,
Қани айт-чи, ме
Қайтар дунё
Тўй барча инсон яхви кўрадиган, хусусан, вояга етган қиз-у йигитлар орзу қиладиган маросим бўлиб, у туфайли янги оилалар сони кўпаяди.
Мен айтиб бермохчи бўлган ҳикоямнинг қаҳрамонлари ҳам янги оилалардан бири. Келин бўлмиш муслима, иффатли, ҳушхулқ, динига амал қиладиган, юксак одоб соҳибаси, бунинг устига жуда гўзал ҳам эди. Аллоҳ уни кучли, тадбиркор бир инсон билан ризқлантирди. Тўй ҳамма ҳавас қилгудек чиройли шаклда ўтди. Бир неча ҳафтадан сўнг янги жуфтлик кечки овқат учун дастурхон атрофига ўтиришди. Шу пайт тўсаттан эшик қўнғироғи эшитилди. Табиатан бироз жиззакироқ бўлган эр куним бойи ишлаб энди уйига келиб бемалол овқатланиб дам олаётган бир пайтда кимдир уни безо
Тақдир ҳикмати
Ибн Жавзий айтадилар: “Бир куни бир киши ҳушидан кетиб қолибди, атрофдагилар уни вафот этди деб ўйлашиб, бир тахтанинг устига кўтаришибди-да, уни ювиш учун ғассолни чақиртиришибди. Ғассол келиб ҳотиржам ўликнинг устидан сув қўяр экан, не кўз билан қарасин ҳалиги ўлик баданига теккан сувнинг совуқлигидан чўчиб кетиб ўрнидан сакраб турибди, бундай дахшатли ҳолатни кутмаган ғассол қўрқувдан ўлиб қолибди”.

Бунинг сири нима экан, деб ўйламанг, яхшиси Аллоҳ йўлида кўпроқ жидду жаҳд қилинг, ҳақни изланг ва бу борада ўлимдан қўрқманг. Чунки, ҳар кимнинг ажали тақдирда битиб қўйилган. Ҳаётда қанча-қанча ўлим исканжасида қолиб кетасизу лекин тақдир туфайли юз йил ҳаёт кечирасиз.
Бидъатчининг оқибати
Усмон ибн Саъид Аррозий айтади: ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар: Қачонки Бишр ал-Марисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта ҳам одам қатнашмади. Магар, Убайд Шавнизий қатнашди холос. У ҳам жанозадан қайтгач, бошқа аҳли илмлар уни “унинг жанозасига нима учун қатнашдингиз”, деб маломат қилишди, норози бўлишди. У киши: “шошманглар қизишманглар, унинг жанозасига нима учун брганимни тушунтириб бераман”, деди. Ва жанозага бориш сабабини тушунтира кетди: унинг жанозасига савоб умидида, ёки унга дуои хайр қилиш мақсадида бормадим. Балки, сафга турибоқ ичимда қуйидагича дуолар қилдим:
Эй Аллоҳим! бу банданг қиёмат куни жамолингни мўминлар
Керак бўлса завжангиздан ҳам илм олинг!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суюкли завжалари Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан қуйидагича ривоят қилади:
Бир куни Абу Рофеънинг хотини Салмо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келди. Салмонинг эри Абу Рофеъ уни ургани учун, ундан кетишга Росулуллоҳдан изн сўраб келганди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рофеъдан: “Эй Абу Рофеъ ораларингда нима бўлдики, сен уни урибсан?”—деб сўрадилар.
Абу рофеъ: Эй Росулуллоҳ бу аёл менга озор беряпти—деди.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эй Салмо нима сабаб унга озор беряпсан”, деб сўрадилар.
Салмо: “мен унга ҳеч озор бермадим
Диний таассубдан йироқ бўлайлик!
Таассуб, мутаассиблик—бу сўзлар асли араб тилидан олинган бўлиб, бирон ғоя, фикр ёки мазҳабга кўр-кўрона эргашиш, қаттиқ берилиш, ғулув кетиш, ҳаддан ошиш ва шу билан бирга мухолиф томонга нисбатан адолатсизлик қилиш, унинг далилларини ҳисобга олмаслик ва очиқ ойдин хато, деб қатъий туриб олишга айтилади. Динда—ақидавий ва фиқҳий масалаларда мутаасиблик қилиш, динга алоқаси йўқ нарсани диндан деб кўрсатишга уриниш мусулмонга ярашмаган хунук хулқлар сирасидан бўлиб, динимизга мутлақо бегона бидъатдир. Диний мутаасибликнинг ҳукми шариатимизда ҳаром бўлиб, қаттиқ қораланади, кескин қайтарилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча ўринларида диний мутаасси
Барака кексалар билан биргадир
Мустақил диёримизда 1997 йилдан бери ҳар бир йилга жамият ҳаётининг алоҳида соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш мақсадида ном берилиб келинади[1]. Жорий йилнинг 5 декабр, жума куни Тошкентдаги “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 22 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил сарҳисоби тўғрисида нутқ сўзлади. Шунингдек, 2015 йилнинг номини ҳам эълон қилди. Президент ташаббуси билан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.

Кекса ва ёши улуғларнинг мартабаси: Мусаффо динимизда кекса ва ёши улуғларнинг мартабалари аввало Аллоҳ таолонинг
Показать ещё