ФАҚАТ ДАДАМ БИЛМАСИН... (жуда таъсирли ҳикоя)Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди. – Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа, тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хи