ЙИҒЛАШГА МАЖБУР БЎЛДИМ!!!
Кунларнинг бирида уйимиз ёнидаги магазинда кассир қизнинг 5-6 ёшлар атрофидаги бир болакай билан суҳбатини эшитиб қолдим. Кассир қиз айтарди: - Афсуски, пулинг ушбу қўғирчоқни сотиб олишга етмаяпти-да. Шунда болакай мен томонга ўгирилди ва сўради:
- Амаки, ростдан менинг пулим қўғирчоқ сотиб олишга етмасмикин? Мен унинг пулини ҳисоблаб кўриб, жавоб бердим:
- Болажоним, ҳақиқатдан шу қўғирчоқни сотиб олишга пулинг етмасакан. Болакай барибир қўлидаги қўғирчоқни қўйиб юборгиси келмасди. Ўзим харид қилган нарсалар учун ҳисоб-китоб қилиб бўлгач, яна болакайнинг ёнига келдим ва ундан бу қўғирчоқни кимга олаётганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- Бу менинг синглимга, у жуда ях