Орамиз узоқдур сезгилар яқин,
Юраклар олисда унлари яқин,
Кўзларинг қароси кўзим олдида,
Ҳамиша ўйимда ёлғиз сен ўзинг.
Майли бўлсин орамиз узоқ,
Майли унутсамда ҳатто ўзлигим,
Майли ҳамма айтсин, кулгани кулсин,
Ҳамиша ўйимда ёлғиз сен ўзинг.
Тунлар хаёл ичра бўзлаб қоламан
Соғиниб-соғиниб қумсаб қоламан
Мендан олисдами меҳринг шунчалар
Ёлғизим, ёлғизинг ёлғиз қанчалар
Кўнглим тўла дардларим ила
Сенга сўзлай такрор ва такрор
Хеч бўлмаса йўлингда бир бор
Вақтинг бўлса мени эсга ол...