Робия (исми
ўзгартирилган)нинг
оиладан бахти чопмади.
Бир қизи билан эридан
ажралишга мажбур
бўлди. Орадан бир неча
йил ўтгандан кейин бир
киши унга оғиз солди.
Қизингга оталик
қиламан, оилада сенга
ҳамма шароитни яратиб
бераман деб катта-катта
ваъдалар берди, совға-
саломлар қилди,оила
қуриш тўғрисида қайта-
қайта таклиф қилди.
-Сиз нима иш билан
шуғулланасиз?-сўради
Робия у билан
яқинроқдан танишиш
мақсадида.
-Биласиз, ҳозир ҳамма
тижорат билан
шуғулланади, шулар
қаторида мен ҳам
борман,-деди кулиб у.
-Дўконингиз борми?
-Йўқ, мен узоқ жойлардан
танқис моллар олиб
келиб дўкондорларга
тарқатаман, улар сотиб
пулини менга беришади.
Дурустгина сармоям бор,
шу са