Миннатли май тутган ошналар учун, Эгардан улоккан кашкалар учун. Багримизни уйган пошналар учун,
Бошка йигламаймиз бошкалар учун.
Ёкса ёккандирда кай дам кизгалдок,
Хозир калбимизда ундан купрок дог.
Кунгилчанг эканмиз карасак бундок,
Бошка йигламаймиз бошкалар учун.
Бири тузок куйса, бири эса дом,
Бириси эл ичра айласа бадном.
Бизга зулм айлаб олсалар ором,
Бошка йигламаймиз бошкалар учун.
Йикилсак борми ким кулин тутибди,
Дард чексак биз учун зардоб ютибди.
Карзимиздан кечиб афу этибди?!
Бошка йигламаймиз бошкалар учун.
Биз хам бечорамас сиз шуни билинг,
Бизни йукотдингиз сиз афсус килинг.
Сиз яйранг, сиз яшанг, сиз шодон кулинг,
Бошка йигламаймиз бошкалар учун.
Эй, ахли магфират тут менга