Олимлар орасида ақлингиз билан ўтиринг. Ҳокимлар орасида илмингиз билан ўтиринг. Дўстларингиз орасида одоб билан ўтиринг. Аҳли оилангиз орасида меҳр-шафқат билан ўтиринг. Аҳмоқлар орасида мулойимлик билан ўтиринг. Парвардигор ҳузурида зокирлардан бўлинг, ўзингиз билан ўзингиз холис насиҳат қилувчи бўлиб ўтиринг. Ҳаётимиз атиргулга ўхшайди. Унда бизни қувонтирадиган чирой ҳам, санчилиб жонимизни оғритадиган тиканлар ҳам бор. Сизга деб қадарда ёзиб қўйилган нарса, ҳақларингизни талаб қила олмайдиган даражада заиф бўлсангиз ҳам, қўлингизга тегади. Бироқ сизга тегишли эмас, деб ёзилган нарсаларга қанча қувватли бўлсангиз ҳам ета олмайсиз. Аллоҳдан бошқа бирор зот етуклик сифатига эга эмас. Шунда
Напишите, что Вы ищете, и мы постараемся это найти!
Левая колонка
О группе
♥ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Ким барча ғамларини битта ғам – охират ғамига айлантирса, Аллоҳ унинг бошқа ғамларига Ўзи кифоя қилади. Ким дунё ғамларини ўзига қаторлаштирса, қай водийда ҳалок бўлса бўлсин, Аллоҳ унга парво қилмайди.» ♥